ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ПАХТА ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Пахтадан ип, тоғ кон металлургия саноати учун портловчи моддалар ҳам тайёрланади.

2. Пахтанинг 95 фоиз қисми целлюлозадан ташкил топган.

3. Пахта намликни аъло даражада шимий олади.

4. Пахтадан тайёрланган мато нам тегса янада мустаҳкам тортиб боради.

5. XX асрда Германия демократик республикасида «Trabant» русумли автобиллар корпусини пахта чиқиндисидан яратишган.

6. Археологик олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, одамлар 7 минг йил олдин пахта эка бошлашган.

7. Селекциячилар аллақачон пахтанинг турли ранглардаги навларини яратишган. Бу мато ёки бошқа нарсалар тайёрлангач, уни бўяшга ҳожат қолдирмайди.

8. Илк пахтадан тайёрланган кийим 1730 йили Англияда пайдо бўлган.

9. Пахтанинг айрим навлари дарахт шаклида бўлади ва уларнинг бўйи 5-7 метргача етади.

10. 1 тонна пахта саноатда 600-700 жуфт жинси ёки оддий шим ишлаб чиқариш учун етарли бўлади.

11. Қадимий Римдаги легионерлар доимий равишда пахтадан тикилган кийимда юришган.

12. Пахта чигитидан саноатда ёғ, совун, кунжара ва яна бошқа кўплаб маҳсулотлар тайёрланади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади