Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 4 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

4 август куни ҳар жабҳада ўзингизни суғурталаб олиш ёдингиздан чиқмасин. Акс ҳолда кўнгилсизликлардан бошингиз чиқмай қолиши ҳеч гап эмас. Айримларнинг пластик карточкасига кимлардир адашиб пул ўтказиб қўйиши мумкин. Бу пулларни сарфлашга шошилманг. Балки қайтариб беришга тўғри келар. Бугун парҳез тутиш, спорт мусобақаларида иштирок этиш ва иммунитетни мустаҳкамлашга қаратилган ҳаракатлар хайрли кечади. Грипп билан оғриганлардан нари юринг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун сиз билан ҳамкорликда ишлаш истагида бўлганларнинг саноғи бўлмайди. Аммо уларнинг биронтаси сизга маъқул келмайди. Аслида сиз дам олишни хоҳламоқдасиз. Афсуски, дам олишга ҳали вақт бор. Кечки пайт концерт ёки театрга тушиш сизга бир дунё ижобий эмоцияларни ҳадя этади. Кун давомида янги билимларни эгаллаш ҳаракатида бўлинг. Айниқса, ишингиз билан боғлиқ билимлар халал бермайди.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

4 августда эрталабданоқ саёҳат, курорт кабиларни кўнглингиз тусаб қолади. Тушга яқин ёқимли харидларни амалга оширасиз. Тадбиркор бўлсангиз, шубҳали лойиҳаларга пул тикиш фикридан қайтинг. Ичак ва бўғимларда ёқимсиз ҳолатлар кузатилса, муолажалар олиш ҳақида қаттиқроқ қайғуришингиз керак бўлади. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун янада интилувчан бўлишингиз керак. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун нияти бузуқ одамлардан бирининг таъсирига тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ўз вақтида ҳаракатингизни қилмасангиз, чув тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Организмингизни сув, қуёш ва гиёҳ дамламаси билан чиниқтиринг. Саломатлигингиз шу баҳонада мустаҳкамланади. Оила қурмаганларни бугун ишқий саргузаштлар кутади. Сиз орзуингиздаги инсонни учратасиз. Кечқурун ҳар қандай кўринишдаги сафарга отланиш омадли кечади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

4 август куни ишлар ҳажмини камайтиришингизга тўғри келади. Шамоллаш оёқдан олиш хавфи бор. Агар иммунитетингиз тушиб кетган бўлса, жисмоний меҳнатдан ҳам воз кечишингиз керак. Муҳаббатда фақат тафаккурга суяниб иш кўринг. Бошқачасига суйган инсонингиз билан тил топиша олмайсиз. Кечқурун сизни хизмат сафарига жўнатишлари мумкин. Сафар давомида вазиятга қараб иш тутинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Иш жойингиздаги раҳбарларнинг сизга бўлган талаби янада ортиши кутилмоқда. Агар айбингиз бўлмаса, жимгина одатий ишингизни давом эттираверинг. Яқиндагина танишган одам билан орангизда баҳс юзага келиши мумкин. Ким нима деса ишониб кетаверманг. Қалбингизгагина суянинг, унгагина ишонинг. Вақт топиб шаҳар айланишга чиқсангиз ҳам зиён қилмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

4 августда меҳнат таътилига чиқиш масаласида режа тузишни бошлайверсангиз ҳам бўлади. Вужудингизда куч дегани бисёр. Уларни хайрли ишларга сарфласангиз жуда яхши бўлади. Кун мобайнида ижод, санъат билан шуғулланиб, ёки қизиқарли китоб ўқисангиз ҳам вақтингиз чоғ кечади. Куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнига чиқиб дам олишингиз тавсия этилади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Кунингиз қониқарли кечади. Сайр-у саёҳатларга бой ўтади. Ўзингиз яшайдиган ҳудудда сайр қилиш орқали ҳали ўзингизга маълум бўлмаган янгиликлардан воқиф бўлишингиз мумкин. Дўстларингиздан бири сизни ўз манфаати йўлида алдаб кетишга уриниши кутилади. Алдовларга лаққа тушиб қолишдан сақланинг. Азартли ўйинларнинг яқинига ҳам борманг. Бу ўйинлар сизни хароб қилади. Асабни эҳтиёт қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

4 август куни саломатликни тиклаш, мустаҳкамлаш амаллари муваффақиятли ўтади. Руҳан куч бағишлайдиган, оптимизм бахш этадиган машғулотлар билан банд бўлишга ҳаракат қилинг. Кун давомида янги дўстлар орттирасиз. Улар эски қадрдонлардан ҳам ишончлироқ бўлиб чиқади. Бугун молиявий муаммолар муваффақиятли кечмаслиги мумкин. Шу сабабли заҳирадаги пуллардан фойдаланиб туришга мажбурсиз.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Эрталабдан оила аъзоларингиз ҳамроҳлигида табиат қўйнида кичик зиёфат уюштиришингиз тавсия этилади. Бу яқинларингиз билан янада яқин бўлишингизда муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Ишда ва рўзғор муаммоларини бартараф этишда катта тезлик талаб қилинади. Севимли хоббингиз бугун сизга нафақат қувончли лаҳзалар, балки мўмай даромад ҳам ҳадя этиши турган гап.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

4 августда айримлар шаҳар кезиб ўзига маъқул иш қидириш билан банд бўлади. Бугун шахсий бизнес очиш ва шу ишга оид шериклар топиш омадли кечади. Муҳаббатда туйғуларни тафтиш қилиб олмасангиз бўлмайди. Кечки пайт хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Моддий аҳволингиз куннинг иккинчи ярмида яхшиланади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Эрталаб дам олиш кунилигидан унумли фойдаланишингиз зарур. Ёлғизликда олисдаги қариндошлардан бириникига жўнанг. Тоза ҳаво ва сокинлик сизга жуда керак бўлади. Оила аъзоларингиз билан муносабатларда мулойим ва саховатли бўлинг. Тадбиркорларнинг баъзилари қўпол хатолик туфайли катта йўқотишга юз тутишлари хавфи бор. Оила қурмаган бўлсангиз, бугундан яхшиликлар кутаверинг. Албатта идеалингиздаги инсонни топасиз.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади