«Боруссия Д» ҳамда «Бавария» ўртасида Германия Суперкубоги учун баҳс ўтказилди (+видео)

0
Германия Суперкубоги учун бу йилги баҳсда «Боруссия Д» клуби «Бавария»га қарши тўқнаш келди.

Учрашувда ҳисоб 2 бўлимнинг илк дақиқаларида Пако Алкасер томонидан очилди.

Тайм ўрталарида эса Жейдон Санчо қанотдан ҳужумга ўтиб, Мануэль Нойер дарвозасини ишғол этди ва ўйиндаги якуний натижани белгилади.

Шу тариқа, дортмунликлар 5 йиллик танаффусдан сўнг, яна суперкубок титулини қўлга киритди. Умуман «арилар» ушбу совринга олтинчи маротаба эга чиқишди ва бу борада пешқадам мюнхенликларга (7 титул) яқинлашиб олишди.

«Боруссия Д» – «Бавария» 2:0 (0:0, 2:0)

«Сигнал Идуна Парк» ўйингоҳи.

Голлар: 1:0 – 48 Пако Алькасер, 2:0 – 69 Санчо.

«Боруссия Д» – Хитц, Пишчек (Вольф, 80), Топрак, Аканджи, Шульц, Витцель, Геррейру (Хакими, 75), Санчо (Бруун Ларсен, 81), Вайгль, Ройс, Пако Алькасер.

«Бавария» – Нойер, Киммих, Зюле, Алаба (Саншеш, 70), Боатенг, Алькантара (Павар, 80), Толиссо, Горетцка, Коман, Мюллер (Дэвис, 66), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Левандовски (59), Киммих (77).