КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Жуҳуд оғайнисидан сўради:

— Сен менга юз доллар қарз эканингни унутмадингми?

— Умримнинг охиригачаям унутмайман.

 

* * *

 

Одам қадами етмас оролга Кристина Орбакайте, Наташа Королева ва Алсулар тушиб қолишди. Ейишга ҳеч вақо йўқ. Қайиқ чўкиб кетган… Фақат биттагина қўл телефони бор-у, у ҳам бир марта қўнғироқ қилинса, ўчади.

— Ойимга қўнғироқ қилиш керак, — деди Кристина. — Мени қутқариб олиш учун у киши ҳамма нарсага тайёр.

— Йў-ўқ, — Королева лабларини бурди. — Менинг Тарзанимга қўнғироқ қиламиз. У мени жуда севади. Бизни албатта қидириб топади.

Шунда Алсу гапга аралашди.

— Яхшиси, дадамга қўнғироқ қилиб, бу ердан катта нефт кони топдик деб айтамиз. У ёғини ўзи ҳал қилаверади.

 

* * *

 

Икки кампир жанжаллашяпти:

— Жинни!

— Ўзинг жинни!

Қаердандир бир қария пайдо бўлди-да, деди:

— Жанжаллашманглар! Икковларинг ҳам ҳақсизлар!

 

* * *

 

Она ўғлига деди:

— Уят эмасми? Яна синф раҳбаринг устингдан шикоят қилди! Дадангдан ўрнак олсанг бўлмайдими? Яхши хизмат қилгани учун турмадагилар муддатидан олдин озодликка чиқаришибди.

 

* * *

 

Ватан ҳимоячилари куни икки ит учрашиб қолишди. Бирининг оёқлари бинт билан бойлаб ташланган. Иккинчиси сўради:

— Нима бўлди?

— Хўжайин калтаклади.

— Нега?

— Тишлаб олгандим.

— Ие, нега тишладинг?

— Тасаввур қил, тўйиб ичиб олиб, менинг медалларимни кўксига тақвопти.

 

* * *

 

Икки қария ёшлигини эслаяпти:

— Бир пайтлар мен учун гўзал бир қиз ҳаётини хавф остига қўйганди.

— Нима қилганди?

— Сенга турмушга чиққандан кўра ўзимни денгизга ташлаб чўкиб кетаман деганди.

 

* * *

 

Маҳлуқлар дарёдан нариги соҳилга сузиб ўтишарди. Филнинг белига бурга чиқиб олди. Фил деди:

— Ҳадеб турткилайверманглар!

Бурга:

— Кечирасиз, пайқамай қолибман!

 

* * *

 

Бир йигит дўстига маслаҳат беряпти:

— Сен энди уйланмасанг бўлмайди. Қачонгача бўйдоқ юрасан? Истасанг, менинг бир танишим бор. Жуда яхши қиз. Ҳаракатчан, озода, ишчан, ҳалол қиз. Ҳар қандай ишни эплаб кетади. Фақат сени огоҳлантириб қўяй. У қиз сал ҳомиладорроқ.

 

* * *

 

Уч оға-ини баҳодирларнинг энг кенжаси ёлғиз ўрмонда кетаётиб тошдаги ёзувга кўзи тушиб қолди. Тошга қуйидаги ёзувлар битилганди:

— Чапга юрсанг, сув топасан. Ўнгга юрсанг, газ топасан. Тўғрига юрсанг, метрога тушасан…

 

* * *

 

Эркак компьютер қаршисида ўтирганди. Кутилмаганда деразадан қоғозга ўралган ғишт учиб кириб тўғри мониторга тегди. Монитор синди. Эркак секин ғиштни қоғоздан олиб қараса, қоғозга қуйидаги сўзлар ёзиб қўйилибди:

— Янги монитор сотаман!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади