Президент танқидига учраган вилоят ҳокимлари оммавий равишда узр сўрашга ўтди… (ВИДЕО)

0

 

Фарғона ва Қашқадарё вилоят ҳокимлари уйлари бузилган одамлардан расман узр сўради.

Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Риштон туманидаги уйи бузилган фуқаролар билан учрашиб, бу шахсан ўзининг хатоси эканини тан олди ва барчадан узр сўради. Бундан ташқари, айтдики, уй бузишга алоқадор раҳбар лавозимли шахслар ишдан бўшатилди. Умуман айтганда, жами 14 киши ишдан кетди.

Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев йўл қўйилган хатоликларда вилоят ҳамда Яккабоғ туман ҳокимиятлари айбдорлигини таъкидлади. У аҳолидан, ҳукуматдан, жабр кўрган тадбиркорлардан, блогер ва журналистлардан расман кечирим сўради.

— Бундан кейин пала-партиш уй бузиш сиёсатидан воз кечамиз, — деди Зафар Рўзиев. — Ҳар бир тадбиркор, фуқаронинг дардини эринмасдан тинглаймиз…

Эслатиб ўтамиз, яқинда республика президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғини ташкил этиб, учта вилоят ҳокимини қаттиқ танқид остига олди ва аҳолидан расман узр сўрашни тайинлади.

uznews. uz/ru