ҚЎЗИҚОРИННИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРИ…

0

 

Қўзиқорин умуман олганда витаминларга бой. Организм учун фойдали жиҳатлари кўп. Аммо уни керагидан кўп ейиш ҳам керак эмас. Чунки қўзиқорин таркибидаги витаминларнинг кўпчилиги организм билан уйғунлашиб кета олмайди.

— Қўзиқорин паст калорияли, — дейди диетологлардан бири. — Парҳезни бузмайди. Тўйимли. Таркибида оқсиллар жуда кўпчиликни ташкил этади. Аммо қўзиқоринни сурункали хасталикка йўлиққанлар фақат врач назорати остидагина истеъмол қилишлари керак.

Аёллар парҳезда бўлсалар, қоматини тартибга келтириш масаласида куйиб-пишаётган бўлсалар қўзиқоринни қайнатилган, тузланган ҳолда истеъмол қилишлари керак.

Халқ табобатида қўзиқорин саратон хасталигига қарши шафқатсизларча курашиши, қон айланиш тизимини яхшилаши ва қандли диабетдан асраши кўп маротаба айтиб ўтилган. Лекин уларнинг биронтаси илмий исботини топмаган. Фақат шуниси борки, қўзиқоринда фосфор кўп. Яна қўзиқорин иммунитетни кўтаришда муҳим аҳамиятга эга.