Красноярскда юз берган портлашдан сўнг илк қурбон ҳақида маълумот тарқатилди…

0

 

Яқинда Красноярск вилоятига қарашли Каменка қишлоғида жойлашган артиллерия полки қурол-аслаҳа омборида кучли портлаш ва ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар бергандик. Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида бир нафар ҳарбий ҳалок бўлган. Аммо «Интерфакс» агентлиги хабар беришича, бу маълумотни Россия мудофаа вазирлигидагилар инкор этган.

Ваҳоланки, портлаш ва ёнғин натижасида тўрт киши жиддий жароҳат олиб касалхонага ётқизилганди.

Ҳозирда омбор теварагида яшовчи 100 минг киши хавфсиз жойларга кўчириб ўтказила бошланди.