Красноярскдаги қурол-аслаҳа омборида кучли ёнғин, кетидан портлаш кузатилди…

0

 

Бу омборда 125, 152 миллиметр калибрга эга снарядлар сақланарди. Улар сони 40 мингтадан ортиқ экани ҳақида хабар тарқатилган.

Ҳозирги пайтда омбордаги ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу вазифани ўт ўчирувчилар бригадаси ва бронемашиналар бажаряпти. 20 километр радиусдаги аҳоли вакиллари хавфсиз жойларга кўчирилмоқда. Эвакуация учун махсус автобуслар ажратилган. Маҳаллий раҳбарларнинг айтишига кўра, портлаш туфайли ҳалок бўлганлар йўқ, фақат икки киши жиддий жароҳатлар билан касалхонага олиб кетилган.