Сурия президентининг рафиқаси саратон хасталиги устидан ғалаба қозонди…

0

 

Сурия президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма Асад кўкрак саратонининг бошланғич босқичини бошдан кечираётганди. Агар хасталик бир йил олдин аниқланган бўлса, шу йил январ ойида жарроҳлик амалиёти ёрдамида саратон шиши олиб ташланди.

— Мен учун сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз жуда муҳим эди, — деди Асма Асад. — Мен барча сурияликларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳар бир саратон билан оғриган беморнинг тузалиб кетишини Оллоҳдан сўраб қоламан. Албатта, юртимизга, Суриямизга тинчлик, фаровонлик тилайман.