БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

— Оғайни, биласанми, бойиб кетишнинг зўр йўлини топдим!

— Топган бўлсанг, жуда яхши. Лекин айтиб қўяй, сен мендан ўтган кунигина қарз олгансан.

 

* * *

 

Эркаклар пулни шунчаки, ўйламасдан сарфлашади. Аёллар эса, ақл билан сарфлашади. Аммо сарфлаб бўлгандан кейин қарашса, ақл ҳам пулга қўшилиб кетиб қолган бўлиб чиқади.

 

* * *

 

— Дўхтир, менга худди елкамда кичкинагина тимсоҳчалар ўрмалаб юргандек бўлаверади.

— Вей, нимага тимсоҳчаларингизни менга ирғитасиз-а? Нарироқ туринг!

 

* * *

 

Ит гўшт дўкони эшиги рўпарасида тўхтаб, шеригига деди:

— Юр, ичкарига кирамиз!

— Йўқ. Кўрмаяпсанми, эшикка: «Итларга кириш тақиқланади» деб ёзиб қўйишибди.

— Э, улар бизнинг ўқишни билишимизни қаердан билишарди?!.

 

* * *

 

Ҳозирги кунда кўпчилик аёллар кийишга яроқли кийими йўқлигидан шикоят қилишади. Баъзилари эса, шу нарсани кўчаларда очиқ намойиш қилишади. (бир эркакнинг дўстига ҳасратидан)

 

* * *

 

— Айтишларича, Ҳиндистонда сигир илоҳий ҳисобланаркан. Шунинг учун ҳам ҳинд аёли эридан мабодо бир йилда ҳеч бўлмаганда бир марта уни «Ҳе, сигирга ўхшамай ўл!» деб уришишини илтимос қиларкан. Мабодо эр шундай деб уришмаса, бемалол ажрашиш ҳақида судга мурожаат қилишга ҳақли экан.

 

* * *

 

— Сен ярамассан!.. Бутун умримни хазон қилдинг! Ёш умримни сенга бағишладимми мен аҳмоқ!.. Ифлос!

— Қизим, диплом билан гаплашишни бас қилсанг-чи!

 

* * *

 

Агар спорт ҳақиқатан фойдали бўлганда, ҳар бир турникда беш нафардан жуҳуд бир умр осилиб турган бўларди. (Дангасанинг фалсафасидан)

 

* * *

 

Психолог мижозга деди:

— Қани, ўтиринг ва ўз муаммоларингизни гапиринг!

— Оҳ, дўхтир, ягона умидим сиздан! Ойликкача юз минг сўм қарз бериб туринг!

 

* * *

 

Оқшом. Дарё бўйида ўн яшар бола турар ва тез-тез соатига қараб қўярди. Ўткинчи ундан сўради:

— Бу ерда нима қиляпсан?

— Дадам менга сув остида қандай қилиб узоқ вақт тура олишни ўргатяпти. Мана, соатимга қараб қанча вақт сув остида турганлигини белгилаяпман.

— Даданг қачон сув остига шўнғиганди ўзи?

— Эрталаб.