Жаҳонгир Отажонов «оёғимга йиқилсанг ҳам «Zor TV»га бормайман» деди (ми?)

0

Жаҳонгир Отажонов билан боғлиқ  миш-мишлар шоу-бизнес оламида тез-тез айланиб туради. Ҳонанда ўзининг «Instagram»даги саҳифасида ушбу суратни қўйган ва бу профил соҳта эканини айтиб ўтган.

“ Бундай профиллардан ёзилаётган гапларни мен ёзмаяпман. Кимлардир менинг номимдан профил очиб, шундай ишлар қилишяпти. Мен «Zo’r tv» га бормаслигим ҳақида айтганман ва ўз сўзимда қоламан. Аммо “Оёғимга йиқилсаларинг ҳам..” деган сўзларни ишлатиб бошқаларни ҳам, ўзимни ҳам ерга урмайман..!”