Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди

0

Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиздаги барча жоме масжидларда 11 август куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтларини маълум қилди. Унга кўра, Тошкент шаҳри масжидларида шу куни эрталаб соат 05:45 да ўқилади.

Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса намоз вақтларидаги тафовутни инобатга олган ҳолда қуйидаги вақтларда масжидларда Қурбон ҳайити намози адо этилади.

Вилоят Қурбон ҳайити намози вақти:

1. Андижон вилояти 05:35

2. Бухоро вилояти 06:10

3. Жиззах вилояти 05:55

4. Навоий вилояти 06:05

5. Наманган вилояти 05:35

6. Самарқанд вилояти 06:00

7. Сирдарё вилояти 05:50

8. Сурхондарё вилояти 06:00

9. Тошкент вилояти 05:50

10. Тошкент шаҳри 05:45

11. Фарғона вилояти 05:35

12. Хоразм вилояти 06:20

13. Қашқадарё вилояти 06:05

14. Қорақолпоғистон Республикаси 06:25

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.