Туркманистондаги давлат ташкилоти ходимлари энди қачон коммунал хизматдан қарзини узсагина маош олади…

0

 

Ҳа, Туркманистон ҳукумати, маҳаллий прокуратура талабига кўра, давлат корхона ва ташкилотида ишловчилар қачон чироқ, газ ва сувдан қарзи тўлиқ узилганлиги тўғрисида маълумотнома олиб келсагина маошини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Масалан, сўнгги маълумотларда айтиладики, Туркманистоннинг Лебоп вилоятидаги давлат ташкилотларида ишловчиларга июл ва август ойлари учун иш ҳақи берилмайди. Фақат коммунал хизматдан қарзи йўқлиги ҳақида маълумотнома олиб келсагина маош берилади. Бунмнг учун одамлар ойлаб навбатда туришларига тўғри келади. Ҳозир электрдан қарзини узиб маълумотнома олиш учун борганлар сони минг кишидан ошиб кетган. Улар узундан узун навбатларни ташкил этишган. Агар навбатда туришни хоҳламаса, одамлар пулларни қабул қилиб маълумотнома ёзиб берадиганларга камида 50 манатдан пора бериши талаб этилади.

ca-news. org