Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 7 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

7 август куни ким аслида ҳақиқий дўст, ким душманлигини ажратиб олишингиз керак. Шунда ўзингизга етиши мумкин бўлган зиёнларнинг йўлини тўсган бўласиз. Агар жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан бирга олис сафарга отлансангиз, бир-биридан ажойиб таассуротларга бой бўлиб қайтасиз. Майли, сиз борган жой қалин ўрмон, ёки дарёлардан иборат бўлсин. Асосийси, яқин инсонингиз билан бирга дам оласиз. Бугун рўзғордаги муаммоларни бартараф этишга киришмаганингиз маъқул.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун тўрт девор орасида қолиб кетишдан сақланинг. Яхшиси, ўзингизни мажбурлаб бўлса-да, табиат қўйнига йўл олинг. Дам олинг, истироҳат қилинг, ҳаво алмаштиринг. Вақтингизни ўзингиз ва яқинларингиз учун сарфланг. Агар пулдан қийналаётган бўлсангиз, қўшимча даромад келтирадиган иш қидириб топинг. Асосийси, бир жойда ўтириб қолмасангиз бас. Ўзингиз ҳаракат қилмасангиз, биров келиб қўлингизга пул тутқазмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

7 августда бошингиздан ўтадиган воқеа-ҳодисалар орасида биттасигина кўнглингизни кўтариб, сизга позитив кайфият ҳадя қилиши мумкин. У ҳам бўлса, сиз болаликдаги энг яқин дўстингизни учратиб суҳбатлашасиз. Молия масаласида ҳам яхши ҳодисалар сизга ҳамроҳлик қилади. Ким сиздан қарз олган бўлса, кун давомида албатта қарзини қайтаради. Агар ўзингиз сабабчи бўлиб қолмасангиз, саломатлигингиз метин каби мустаҳкам кечади. Башарти ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, ўзингизча муолажалар ташкил этманг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун оила қурмаганлардан кимдир уни бир қарашда ақлдан оздириши мумкин бўлган инсон билан учрашиб танишади. Бу сизнинг келгуси бахтингиз. Бардам бўлинг. Уни қўлдан бой берманг. Оилангиздагилар кечқурун ажойиб байрам уюштиришни мўлжаллашган. Бу ҳам кайфиятингиз аълолигича қолишини таъминлашига сира шубҳа йўқ. Кечқурун спорт билан шуғулланиш, пиёда узоқ вақт сайр қилиш ёқимли кечади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

7 август куни севимли хоббингиз билан банд бўлиш бахтига яна бир бор сазовор бўласиз. Бу машғулот сизга бир олам ижобий эмоцияларни тортиқ этмоқчи. Режага киритилмаган буюмларни харид қилиш учун бекорга пул сарфламанг. Турли хасталикларга қарши муолажалар, организмни тозалашга оид амаллар муваффақиятли ўтади. Кечқурун овқатланишга яна бир марта эътибор қаратиб қўйишингиз тавсия қилинади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун тез фурсатда бажарилиши кўзда тутилган барча ишларни ортга суринг. Уларнинг ўрнига раҳбарлар ишониб топширадиган майда-чуйда амалларни бажаришингиз керак бўлади. Унутманг, улар майда-чуйда бўлишига қарамай, даромади юқори. Ёлғиз бўлсангиз, бугун қалбингизга қайноқ муҳаббат меҳмон бўлиши мумкин. Қувонарлиси, у идеалингиздаги инсон бўлиб чиқади. Серқатнов йўлларда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

7 августда шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ қарорлар қабул қилишдан олдин қалбингизга қулоқ тутинг. У сизга энг тўғри йўлни кўрсатади. Ишонинг, бугун тафаккурингиз бу масалада ожизлик қилиши мумкин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда ҳамкасбларни ҳайратда қолдира олувчи ғояни илгари суришингиз кутилади. Ғоянгизни ҳатто раҳбарлар ҳам олқишлар билан қарши олади. Мукофот нақ. Бунга юз фоиз кафолат берилади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун шахсий ҳаётингизда яна бир қувонарли лаҳза кўзга ташланади. Жуфтингиз сиз учун иккинчи асал ойини ташкил этишга қарор қилибди. Ишдан қайтишингиз билан худди шу манзарага рўбарў бўласиз. Албатта, жуфтингиз тутган йўл сизга ҳам жуда ёқиб тушиши тайин. Иш жойингизда ташаббускорлик талаб этилади. Ташаббускорликкина сизга қўшимча позитив ва даромадларни ҳадя эта олади. Кечқурун у билан биргаликда тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

7 августни тинчликда, хотиржамликда кечириш учун маълум муддат ёлғиз қолишингиз керак. Фаоллик, шартакилик, жаҳлдорлик сизга фақат зиён етказади. Рўзғордаги муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Бир-бирингизни тушунмаслик оқибатида қариндошлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун яқин дўстингиз ажойиб тарзда вақт ўтказишни таклиф қилади. Бу таклифни эшитгач, кўзларингиз янада равшан тортиб кетиши кафолатланади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганлар табиатига хос инжиқлик, жаҳлдорликни бир четга беркитиб қўйишгани маъқул. Агар зиммангиздаги вазифаларнинг барчасини тўлиқ адо этиш истагида бўлсангиз, эмоцияга сира йўл бера кўрманг. Эзгу мақсадлар сари хотиржамлик ва ўзингизга юксак ишонч руҳи билан олға қадам ташланг. Оилали бўлсангиз, ишқий саргузаштларга берилишдан сақланинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

7 август куни иш жойингизда мартабангиз янада юқорилаши кутилади. Бу ишда сизга деярли дўстга айланиб қолган ҳамкасбингиз ёрдам беради. Муҳаббатда эса туйғулар асирига айланиб қолмаслик учун фақат ўзингизгагина ишонинг. Ҳар ишда вазиятга қараб йўл тутсангиз, ғалаба албатта сиз томонда бўлади. Ошқозон ва юрак билан боғлиқ сурункали хасталикка учраганлар муолажаларга ва профилактика масаласига жиддий эътибор қаратишлари зарур.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Эрталабдаёқ жуда ёқимли бир хабар эшитасизки, бундан кейин узоқ вақт ётиб мовий осмонга тикилиб ётгингиз келиб кетади. Бундай бахтни анчадан бери кутардингиз. Ниҳоят эришасиз. Оиласизлар тушга қадар уйдан анча олисда бўлғуси ёстиқдошини учратиб танишишлари мумкин. Айримлар куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишлари эҳтимолга яқин. Йўлингиз бехатар бўлсин!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади