Ўзбекистон президентининг мобил телефони борми?

0

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов журналист Кирилл Альтман билан медиа ва турли мавзулар тўғрисида суҳбатлашди. Суҳбат давомида Альтман Шавкат Мирзиёевнинг мобил телефони бор-йўқлиги ҳақида савол берди.

Альтман:
– Президентнинг мобил телефони борми?

Алламжонов:
–Бор.

Алтьман:
– Президент телефондан фойдаланадими. Одамлар унга қўнғироқ қилишадими?

Алламжонов:
– Мен буни аниқ билмайман, лекин бир-икки марта мобил телефон орқали гаплашганини кўрганман.