Японияда ҳаво ҳаддан зиёд исиб кетиши туфайли жами 57 нафар қария ҳалок бўлди…

0

 

Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда ҳаво ҳарорати +39 даражадан ошиб кетиши туфайли 57 нафар ёши улуғ фуқаролар ҳалок бўлган. 18, 5 минг киши шифохонага ётқизилган. Мамлакат ўт ўчириш бош бошқармаси мутахассисларининг таъкидлашига қараганда, ёши улуғ одамлар пулни иқтисод қилиш ниятида уйларидаги совиткичларни ёқишмаган. Шу нарса қурбонлар кўпайишига олиб келган.

Япония ҳукумат раҳбарлари аҳолига мурожаат этиб, кўпроқ сояда туришни ва бош кийимсиз кўчага чиқмасликни, кўпроқ муздек сув ичишни маслаҳат беришмоқда.