​​Мукаммал аёл

0

Шогирдлар устоздан сўраб қолишибди:
— Сиз шунчалар доно ва муҳтарамсиз. Ҳамма сизни ҳурмат қилади ва сизга ўхшашни истайди. Бизда бир савол пайдо бўлди — нега хотинингиз йўқ?
Устоз хижолат чеккандек, бироз жим турди-ю кейин сўз бошлади:
— Биласизларми, мен ҳамиша ҳар томонлама мукаммал аёлни изладим. Уни топиш учун кўп юртларни кездим. Бир куни чиройли қизни учратдим. У жуда соҳибжамол эди. Ҳуснини кўрган ҳар қандай эркак унга мафтун бўлмай қолмасди. Лекин унинг қалби гўзал эмас экан. Натижада биз ажрашдик. Кейин яна бир ёш қизга дуч келдим. У гўзал, доно ва билимли эди. Лекин, бахтга қарши феъл-атворимиз тўғри келмади. У билан ҳам чиқишолмадик. Умуман, ҳаётимда жуда кўп яхши аёлларни кўрдим, лекин хотинликка бекам-кўстли аёлни истагандим.
— Нима, шундай аёлни учратмадингизми?
— Учратдим. Бир вақтлар шундай аёлга дуч келгандим. У аъло даражада эди — ақлли, гўзал, дилбар, юқори маърифатли, меҳрибон, келишган, бир сўз билан айтганда — мукаммал.
— Унга уйландингизми? — бетоқатлик билан сўрашди шогирдлар.
— Йўқ! Бахтга қарши у мукаммал эркакни излаётган экан.

@hayot_falsafasi