Диққат! Қирғизистон собиқ президенти Олмосбек Отамбоев резиденциясига ҳужум уюштирилди!.. (ФОТО+ВИДЕО)

0

 

Қирғизистоннинг Қўй-Тош қишлоғида жойлашган мамлакат собиқ раҳбари Олмосбек Отамбоевнинг резиденциясига махсус хизмат ходимлари ҳужум уюштирди. Отишмалар юзага келди. Отамбоевнинг тарафдорлари қўлларида тош билан резиденцияни ҳимоя қилишга киришган.

Отамбоевни қўлга олиш операцияси бошланганини унинг штабидагилар ҳам тасдиқлашган.

Ҳужумлар натижасида 10 киши оғир ярадор бўлди. Журналист аёл Аида Жумашева ҳам жароҳат олгани ҳақида маълумот тарқатилган.

Ҳозир эътиборингизга ҳужумнинг соатбай, дақиқабай тафсилотларини ҳавола этамиз.

20. 37. Отамбоевнинг штаби раҳбари Ғиёс Смалиев ва Юқори кенгаш собиқ депутати Мирбек Мискинбоевлар яраланди.

20. 39. Ярадорлар резиденциядан олиб чиқиб кетила бошланди. Махсус хизмат ташкилоти ходимлари шовқинли гранаталардан фойдалана бошлади.

20. 46. Қўй-Тошга бешта «Тез ёрдам» бригадаси жўнатилди.

20. 50. Отамбоевнинг резиденцияси атрофига мигалкали машиналар қаторлашди ва қўшимча кучлар ташланди.

20. 59. «Апрель» телеканалида хабар қилишларича, Олмосбек Отамбоевни ҳарбийлар номаълум томонга олиб кетишибди. Аммо бу хабарни ҳеч ким тасдиқлагани йўқ.

21. 00. Яраланганлар орасида ҳуқуқшунос Нурбек Қосимбеков ҳам борлиги айтилди.

21: 07. Қўй-Тошга олиб борадиган йўл ёпиб қўйилди. Мамлакат махсус хизмат ташкилоти ходимларини Отамбоев тарафдорлари тошбўрон қила бошлади.

21: 09. Маълум бўлдики, ҳозир Отамбоевнинг рафиқаси Раиса Отамбоева Қўй-Тошдамас, Иссиқкўлда экан.

21: 13. Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати вакиллари махсус хизмат ходимлари жанговар қуролни ишга солмаётгани ҳақида маълумот тарқатди.

21: 19. Ирина Карамушкина айтдики, резиденцияни қўриқлаётган аскарларнинг қони ҳозирги президент Сооронбой Жээнбековни албатта тутиб кетади.

21: 24. Амалдаги президент асабийлаша бошлади. Шу ҳақда президентнинг матбуот хизматидагилар маълум қилишди.

21: 32. Икки киши яраланди. Уларни касалхонага олиб кетишди.

21. 33. Отамбоевнинг резиденциядаги тарафдорлари собиқ президент қўлга олингани ҳақидаги маълумотни инкор этди. Уларнинг айтишича, Отамбоев ўз уйи ичкарисида турган ҳолда ҳимояланмоқда.

21. 38. Қўй-Тошда чироқни оммавий тарзда ўчириб қўйишди ва махсус хизмат ташкилоти вакиллари отишмаларни бошлашди.

21. 40. Аскарлар нафақат девор оша, балки ҳовлида ҳам қуроллардан ўқ отишаётгани айтиб ўтилди.

21. 49. Махсус хизмат ходимлари резиденция ичкарисидаги Отамбоев тарафдорлари беркинган чодирга шовқинли граната улоқтирди.

21. 55. Резиденция ҳудудида аскарлар автоматлардан ўт очди.

Кейинги янгиликлар билан сизларни йўл-йўлакай таништириб борамиз.