Нерв ҳужайраларини нобуд қиладиган ўнта сабаб аниқланди

0

Инсон мияси ақлга сиғмайдиган даражадаги фавқулодда кучга эга. Бугунги кунда яратилган компютерлар ва замонавий техника маҳсулотлари ҳам инсон миясининг ақлий фаолияти маҳсули ҳисобланади.

Ҳеч биримизга сир эмаски, бир кунда инсон организмида минглаб нерв ҳужайралари нобуд бўлади. Бу табиий жараёнда инсон организми    аста – секинлик билан қариб боради.

Аммо шундай ҳолатлар борки, биз мия фаолиятининг тез қаришига ўзимиз сабаб бўламиз.

1. Нонушта қилмаслик.

Кўпчилик кечқурун еган овқати билан кейинги кун тушликка қадар овқатланмайди.

Узоқ вақт давомида овқатланмаслик эса мияда шакар етишмовчилигини келтириб чиқаради.

2. Ҳаво ҳароратининг ошиши.

Иссиқ ҳавода инсон ўзини ёмон ҳис қилгани каби, бу ҳолатда мия фаолияти ҳам сусаяди.

3. Чекиш.

Чекиш соғлиқ билан боғлиқ жуда кўплаб муаммоларга сабаб бўлишини кўпчилик жуда яхши билади. Унинг ёмон оқибатларидан яна бири миядаги фикрлаш қобилиятининг ўлиб боришига сабаб бўлади.

4. Шакар маҳсулотларини кўп истеъмол қилиш.

Шакар миянинг ишлаши учун муҳим ёқилғилардан бири, аммо ҳамма нарсанинг меъёрда бўлгани яхши.

5. Ҳавонинг ифлосланиши.

Кислород етишмаслиги ҳам мия фаолиятининг сустлашишига сабаб бўлади.

6. Кам ухлаш.

Мия ақл бовар қилмас имкониятларга эга. Аммо бу у бузилмайдиган машина дегани эмас. Унга ҳам ўз фаолиятини қайта тиклаб туриши ва  дам олиши учун вақт зарур. Меъёрда ухламаслик натижасида эса мия ҳужайралари ўзини қайта тиклаш хусусиятини йўқота бошлайди.

7. Бошни кўрпа остига олиб ухлаш.

Совуқ кунларда, айниқса, бу ҳолат кўп кузатилади. Аммо бундай ҳолатда мияда кислород етишмайди.

8. Турли касалликлар ҳақида ўйлаш.

Бу сизнинг миянгиз учун қўшимча иш, ўқиш, иш, оилавий муаммолар билан бир қаторда уни касалликлар ҳақида ҳам ўйлашга мажбур қилманг. Касалликлар ҳақида унутинг. Шунчаки бахтли ҳаёт ҳақида ўйланг!

9. Ижобий фикрларнинг етишмаслиги.

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг мия ҳар доим нимадир ҳақида фикрлайди. Фикрлаш инсон учун фойдали. Шундай экан, орзу қилишдан чўчиманг, ўзингизга ёқадиган нарсалар ҳақида ўйланг.

10. Жамоа бўлиб суҳбатлашишдан ўзингизни олиб қочманг.

Ёлғизлик муаммоларнинг ечими эмас. Жамоа бўлиб ҳаракатланишга интилинг. Атрофингиздаги одамларнинг фикрлари билан қизиқинг. Ақлли инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлинг, бу сизнинг дунёқарашингизни яхши томонга ўзгартиради.

Интернет материаллари асосида Севара тайёрлади