Қиёмат…

0

Бир гуруҳ одамлар олтин излаб саёхатга чиқишибди ва узун, қоронғу тунел бўйлаб йўл юришларига тўғри келиб қолибди. Тунел жудаям қоронғу бўлса-да, бир-бирларини ушлаб, пайпасланиб олдинга ҳаракатни бошлашибди. Йўл мобайнида уларнинг оёқларига турли тошлар урилиб, ҳалақит бера бошлабди.

Шунда йўлбошчи:
-Эй дўстлар, биздан кейин ҳам бу ердан бошқалар юришади. Келинглар, ўзимиз қийналсак ҳам, ердаги тошлардан қулимизга олиб кетайлик, йул тугагач ташлаб юборамиз. Зора биздан кейингилар бизчалик қийналишмаса,-дебди.

Бу гап бировга ёқибди бировга ёқмабди. Баъзилар катта-катта тошларни олишибди, баъзилар ҳатто қунжиларини ҳам тўлдиришибди. Баъзилар атайлаб енгилини танлаб олишибди. Айримлар эса гўё ўзларини олгандек кўрсатишибди, лекин ҳеч нарса олишмабди.

Менга нима,- деб очиқчасига олмаганлар ҳам бўлибди. Энг ахмоқлари эса ўша йўлбошчини ёқтирмаганликлари учун айтганини қилишни исташмабди. Хуллас йул тугагач, ҳамма ёруғликка чиқибди. Қўлларини қарашса тош деб ўйлаганлари олтин экан. Ҳамма афсус чекибди. Олмаганлар ҳам олганлар ҳам. Ҳатто бутун қунжини тўлдириб олган киши ҳам “яна озгина олсам ҳам бўларди” деб йиғлармиш.

@hayot_falsafasi