Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 8 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Эҳтиросни жиловда ушлашга ҳаракат қилинг. Керак-нокерак жойда уни ошкор этишдан сақланинг. Зарур ерда ортга чекиниш ҳам кўпинча муваффақият гарови бўлиб чиқади. Бугунги кун кутилмаган даромад, муҳим танишувлар ва янгиликлар билан бир умр ёдингизда қолади. Агар дам олиш ҳақида ўйлай бошлаган бўлсангиз, балиқ овини танланг. Шунда асабларингиз дам олиб, онадан қайта туғилган каби енгил тортасиз.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

8 август куни оилангизда ҳамма анрсани янгилаш, таъмирдан чиқариш истагида ёна бошлайсиз. Бундай истаклар ҳар доим ҳам пайдо бўлавермайди. Шунинг учун оилангиздагиларнинг қувончига чегара бўлмаслиги тайин. Майли, ҳайратланиб тура турсинлар, сиз эса рўзғордаги кемтикларни ёпиш билан астойдил шуғулланинг. Шахсий ҳаёт билан боғлиқ ўзгаларнинг маслаҳатларини инкор этинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун илгари ташлаб отган ишларни қайтадан адо этишга киришасиз. Омад айни ўша ишлар ортида бўлиб чиқиши эҳтимолдан холи эмас. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлиб киссангиз пулга тўлиши кутилмоқда. Муҳаббатда ҳазил-мутойибани четга суриб, масалага жиддий муносабатда бўлинг. Ширинликлар ва хамирли таомларни камроқ истеъмол қилинг. Шунда ортиқча вазндан шикоятингиз бўлмайди.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

8 августдан кўп нарса умид қилаверсангиз бўлади. Хориж тилларини ўрганишга киришишингиз мумкин, малака ошириш курсларига ёки ҳайдовчилик курсларига ёзилсангиз ҳам зиён қилмайди. Оила қурмаган бўлсангиз, анчадан бери ўзингиз кўз остингизга олиб қўйган инсоннинг ишончига кириш учун ҳам бугун қулай имконият туғилиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг! Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Кунингиз унумли кечади. Ишда арзирли лавозимга эга бўлиш имкониятингиз ҳам йўқ эмас. Аммо тадбиркорлар бугунги кундан даромад кутмасалар ҳам бўлади. Бугунча сизга омад кулмайдиганроқ бўлиб турибди. Серқатнов йўлларда сергак бўлиш ҳалокатли лаҳзалар ортга чекинишини таъминлаши мумкин. Зарарли одатларни ташлаш учун бугундан яхшисини топа олмайсиз. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Анчадан бери касалхонага қадам босмагандингиз. 8 август куни боришга мажбур бўласиз. Асосийси, ўзингизга ўзингиз ташҳис қўйманг. Мутахассисларга ишонинг. Дўстлар ва ҳамкасблар билан суҳбатлар давомида бир-биридан ёрқин эмоциялар эгасига айланасиз. Фақат қариндошларингиз нимадандир норозилиги кайфиятингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазади-ю, яна киссангиз пулга тўлади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Агар бугун бор имкониятларни ишга солиб чин кўнгил билан иш бошласангиз, албатта юқори натижаларни қўлга киритасиз. Фақат яқин ўтмишдаги хатоларни ёдга олманг. Улар иш унумига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Муваффақият сари етаклашига кўзингиз етмаган ишларга қўл урмаслигингиз тавсия этилади. Хамирли таомлар истеъмолидан воз кечинг. Кўпроқ сабзавотли шарбатлар ичиб юрсангиз, ёзнинг иссиғида фойда беради. Саломат бўлинг!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

8 августда бажарган ишларингиз натижаларини ҳали кеч тушмасданоқ кўриш бахтига эришасиз. Лекин ҳамкасбларингиз орасида сизга ҳасад қилишдан тийила олмайдиганлар бор. Ўшаларнинг назаридан сақланинг. Муҳаббатда ёлғиз дўстларимиз ўзи сезмаган ҳолда тўғри қарорлар чиқарадики, бу бахтга тезроқ эришиш имконини беради. Нотанишлар билан мулоқот қилманг. Киссавурлар, фирибгарлар таъқибига тушиб қолишингиз хавфи бор. Эҳтиёт бўлинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун умуман ишламасангиз ҳам осмон узилиб ерга тушмайди. Шунчаки ҳаётдан завқланиб дам олсангиз, танангиз яйрайди. Телефонингизга шубҳали смс хабарлар келиб туша бошлаши мумкин. Уларга эътибор бермасликка ҳаракат қилинг. Кечқурун ҳеч ким билан жанжаллашмаслик, баҳслашмасликка урининг. Бу саломатлигингизга путур етказиши мумкин. Тоза ҳавода сайр қилиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

8 август куни кайфиятингиз аъло даражада бўлиши кўплаб қувончли ва ёқимли лаҳзалар ҳадя этади. Кун давомида сизга қўшимча даромадли ишларни таклиф этишлари мумкин. Аммо уларнинг кўпчилиги шубҳали. Шунинг учун яхшилаб таҳлил қилинг. Шубҳалилигига ишончингиз комил бўлса, таклифларни инкор этинг. Пул бугун осонликча келиб қўлингизга тушмайди. Ҳаракат ва яна ҳаракат керак бўлади. Кечқурун рўзғор ташвишлари билан банд бўласиз.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун зиммангизга ўта масъулиятли вазифа юкланади. Атрофдагиларнинг хафақон кайфиятда юрганларини тинчлантиришингиз, руҳан далда беришингиз керак бўлади. Агар тақдирдан ҳаддан зиёд кўп сўрамасангиз, молиявий аҳволингиз ҳам тобида кечади. Куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнида дам олиб қайтиш ёқимли ва фойдали кечади. Саломатликни жуда эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

8 августда янги танишувларни кескин рад этишингиз тавсия қилинади. Бу танишувлар сизга зиён етказиб қўйиши ҳеч гап эмас. Аниқроғи, энергетик вампирлар билан танишишингизга тўғри келиш хавфи бор. Кун давомида қандайдир нотаниш кимса сизга қўнғироқ қилавериб зериктириши мумкин. Хотиржам бўлишга ҳаракат қилинг. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Сафар сизга мўмай даромад келтиради.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади