ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ЛЎЛИЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Лўли деган миллат дунёда йўқ. Лўлиларнинг барчаси Ҳиндистондан дуч келган тарафга ҳаёт излаб борганлар ҳисобланади. Аммо уларнинг ҳеч бири гарчи бу тилни яхши ўзлаштирган бўлса-да, ҳинд тилида гапирмайди. Ҳиндистондан ажралиб чиқиб кейинчалик ўзига «лўли» деган миллатни ўйлаб топганларнинг аксарияти Миср ва Эрон томонлардан паноҳ топган.

2. Лўлилар ҳозирги кунда Америка, Бразилия, Испания, Болгария ва Аргентинада кўпчиликни ташкил этади. Россияда жами 220 минг лўли яшайди. Канада, Сербия, Словакия, Босния ҳамда Герцеговинада ҳам лўлилар кам эмас.

3. Айтишларича, Эронга кўчиб ўтган лўлиларнинг ярмиси қайтадан Ҳиндистонга — ўз ватанига келиб жойлашган. Ҳозирда улар Ҳиндистондаги энг ҳурматли фуқаролар саналади. Сабаби шуки, улар гарчи ўша ерда ҳам тиланчилик билан шуғулланса-да, энг бадавлат одамлар ҳисобланади.

4. Европадаги лўлилар асосан кўчаларда қўшиқ куйлаб, рақс тушиб тирикчилик қилади.

5. Европа тарафларда яшовчи лўлиларнинг аждодлари илгари фол очиш, жоду, табобат билан жиддий шуғулланган. Айниқса, табобат масаласида уларга етадиган мутахассис бўлмаган. Лўли табиблар ҳеч бир миллат вакили бўлмиш табиб ақли бовар қилмас ўсимликларни топиб, уларнинг даволаш хусусиятларини усталик билан аниқлай олган.

6. Лўли учун энг даҳшатли жазо уни табордан ҳайдаб солишдир. Бундай жазога ўта оғир жиноят содир этган лўлилар маҳкум этилади.

7. Лўлининг сочи калта қилиб кесилган бўлса, у шарафсиз ҳисобланади. Лўлилар табордан ҳайдалган аъзонинг сочини калта қилиб қирқиб қўйишади.

8. Лўли йигит бир қулоғига зирак таққан бўлса, бу оилада ягона ўғил эканидан дарак беради.

9. Лўлилар тўй ёки бошқа бир тантана уюштирса, мезбонларга спиртли ичимлик ичиш тақиқланади.

10. Ҳар йили 8 апрелда халқаро лўлилар куни байрам қилинади.

11. Оламдан ўтганнинг охирги пайтларда кийган кийимлари, қўли теккан буюмлар ҳаром ҳисобланади. Шунинг учун уларни ҳам марҳум ёки марҳума билан бирга қабрга кўмишади.

12. Лўлиларнинг аксар қисми гипнозни жуда яхши ўзлаштирган. Бу нарсадан улар ўз манфаати йўлида унумли фойдаланади. Шу сабабли улар билан юзма-юз келганда, кўзига узоқ вақт қарамаслик тавсия этилади.

13. Кўпчилик мутахассислар мусулмон давлатларда машҳур қорин рақсини айнан лўлилар ўйлаб топган дейишади. Аммо бунга аниқ далил йўқ.

14. Ўрта асрларда лўлиларни ҳам еврейлар билан бир қаторда одамхўрликда айблашган ва шафқатсизларча қатл этишган.

15. Лўлилар орасида ҳам профессионал олимлар, хонандалар, ёзувчилар, раққос ва раққосалар, режиссёр, боксчилар йўқ эмас. Масалан, Маришка Вереш, Ион Войку, Янош Бихари, Жем Мэйс, Матео Максимов, Юл Бриннер ва ҳоказолар шулар жумласидандир.

16. Сталин даврида Россиядаги кўплаб лўлилар репрессияга учраган.

17. Ҳиндистондан ажралиб чиққани учунми, лўлилар ҳинд тилини яхши билади. Шу сабабли ҳиндча фильмларни таржимасиз томоша қилади.

18. Лўлиларнинг миллий таоми қовурилган ёки қайнатилган типратикон ҳисобланади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади