Атамбаев: «Мен куч тузилмаларини ўз халқига қарши бормасликка чақираман» (видео)

0

Атамбаев Қирғизистон фуқаролари ва органларига видеомурожаат қилди. Унинг айтишича, уни қўлга олишга уриниш вақтида «шунчаки суратга тушиш учун келган бегуноҳ одамлар» жабрланган.

«Мен куч тузилмаларини ўз халқига қарши бормасликка чақираман», деб айтган Атамбоев мурожаатда.

Атамбоевнинг таъкидлашича, Қирғизистон раҳбарияти «ҳуқуқий майдонга кириш чақириқларига қулоқ солмаган» ва махсус хизматларга уни қўлга олишга ижозат бермаган ўз тарафдорларига миннатдорлик билдирган.