Кроуфорд ва Ғоибназаров кўчада кураш тушишмоқчи бўлишди (+видео)

0

Вазн тоифасида қатъий назар дунёнинг энг кучли боксчиларидан бири америкалик Теренс Кроуфорд (35-0, 26 КО) кеча Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар бергандик.

У дўсти Фазлиддин Ғоибназаров (7-1, 4 КО) билан бирга пойтахт билан танишиб чиқмоқда. Бугун улар, ҳаттоки, «Олой бозори» яқинида ўзаро кураш тушмоқчи ҳам бўлишди. Бу ҳақда, Фазлиддин ўз саҳифаси орқали хабар қилди.

«Агар охиригача курашганимизда, мен сени ютган бўлардим», – дея видео жойлаган Ғоибназаров.

Кроуфорд эса ўз навбатида мазкур пост остига «ёлғон кейинроқ мен ғалаба қозондим», дея ҳазил тариқасида изоҳ қолдирди.