Расман: «Интер» ўз тарихидаги рекорд сумма эвазига футболчи сотиб олди (+фото ва видео)

0

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Ромелу Лукаку фаолиятини «Интер»да давом эттиради.

«Нерадзуррилар» футболчини ўз тарихларидаги рекорд сумма 80 млн. евро эвазига сотиб олишди. У билан келишув эса 2024 йилга қадар мўлжалланган.

Аввалроқ, 26 ёшли бельгиялик форвардга «Ювентус» қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.