Шомуродовга Россия грандидан таклиф бор, лекин у …

0
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин, дея хабар беради CA нашри.

«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан ҳамкорлик қилаётган Prosports management вакили Кахор Муминов ўйинчининг ЦСКАга ўтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

«ЦСКА – Россиядаги энг обрўли клублардан бири, аммо биз ҳозирча РПЛдан бўлаётган таклифларни кўриб чиқмасликка қарор қилдик. Унинг (Шомуродов) ўзи Европада ўйнашни хоҳлаяпти. Бизда шундай таклифлар ҳам йўқ эмас. Аммо, биз «Ростов»ни ҳурмат қиламиз. Сотув шартлари ва вақтлари ҳақида улар қарор қабул қилиши керак деб ҳисоблаймиз«, – дейди Муминов.

Аввалроқ, бошқа ОАВ орқали унга Италия клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.