ТАТУ ОТМлар рейтинги ва ҳалқаро рейтингларда қандай ўринларни эгаллаган?

0

1. Миллий рейтинг тизимида 4 – ўрин
2. Ҳалқаро рейтинг тизими – uniRank’да 1-ўрин
3. Webometrics ҳалқаро рейтинг тизимида 2-ўрин

Индикаторлар нималардан иборат?

Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аниқланган рейтингга асосан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 57 та олий таълим муассасалари рейтингида енг юқори ўринлардан бирини-4 ўринни эгаллади(Олдинги рейтинг натижаларига нисбатан 6 поғона юқорилади). Миллий рейтинг ўтган йили ҳам бу йил ҳам QS va THE (Times Higher Education) каби агентликлар мутахассислари билан биргаликда муҳокама қилинган методика орқали ишлаб чиқилган.

Ҳўш, рейтингни аниқлашда қандай индикаторларга-талабларга асосланилган? Бундай индикаторлар қуйидагилар:
– ОТМдаги Фан доктори (DSc) илмий даражасига ёки профессор унвонига эга ПЎлар улуши;
– ОТМдаги Фан номзоди (PhD) илмий даражасига ёки доцент унвонига эга ПЎлар улуши;
– ОТМдаги халқаро журналлар-даги илмий мақолалар сони;
– ОТМдаги халқаро кўрсаткичлар маълумотларига кўра профессор-ўқитувчиларнинг илмий мақолаларига иқтибослар кетлириш сони;
– ОТМдаги хорижий талабалар сони;
– ОТМдаги талабалар билими ва битирувчилар сифати;
Умуман олганда Инспекция 18 та индикатор, 32та рақамли баҳолаш кўрсаткичилари асосида рейтингни тузади.

Иккинчидан, Олий таълим муассасалари бўйича етакчи халқаро ахборот ва қидирув тизими – uniRank рейтингида эса айни дамда ТАТУ 1-ўринни эгаллаб турибди.

uniRank Ўзбекистондаги ОТМларнинг давлат органлари томонидан:
– лицензиялаш ва / ёки аккредитациялаш;
– камида тўрт йиллик бакалавр ва / ёки бошқа таълим даражаларини (магистратура ва докторантура) таъминлаш ваколати;
– таълимни асосан анъанавий шаклда ўқиш жойида ўтказилишини таъминлаш каби меъзонларга асосланиб тузилган.

Ҳулоса қилиб айтганда, бугунги кунда ОТМларимизда етарлича камчиликлар бор. Аммо камчилик бор деб танқид қилиб ўтиришдан ҳам ҳеч қандай наф йўқ. Шунинг учун доимий ривожланиш стратегиясига асосланиб олдинга интилиш ва таълим тизимини нафақат миллий рейтингда, балки инсонлар онги, билим даражаси рейтингларида ҳам ошириб бораверишимиз даркор. Ҳар бир ОТМ ўзининг илмий салоҳиятини ошириб бораверса, етук ва креатив мутахассислар етишиб чиқаверади ҳамда республикамиз ривожлнишига ўзининг катта ҳиссасини қўшаверади.

ТАТУ матбуот хизмати