«UzAuto Motors» автомобиллар ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатади

0

«UzAuto Motors» заводи профилактика ишлари сабабли автомобиллар ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

26 августдан «UzAuto Motors» АЖ заводларида ҳар йиллик режали профилактика ишлари бошланади. Ушбу тадбирлар доирасида техника қурилмалари, коммунал хўжалик, муҳандислик-коммуникацион тизимларни кўздан кечириш ва модернизациялаш ҳамда корхонани куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари амалга оширилади.

Таъкидланишича, профилактика ишлари шартнома тузилган автомобилларни етказиб беришга таъсир қилмайди. Барча тайёр автомобиллар шартномага кўра ўз вақтида топширилади.

Автомобиллар ишлаб чиқариш жорий йилнинг 23 сентябрида қайта йўлга қўйилади.