Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарадаги вазиятни назорат қилмоқда

0

Ўзбекистон чегара хизмати Қирғизистон билан чегарадаги вазиятни назорат қилмоқда ва қўшни давлатдаги ҳамкасблар билан тезкор ахборот алмашиб турибди. Бу ҳақда ДХХ Чегара хизмати вакили маълум қилган.

«Ҳозирда чегарани қўриқлашни белгиланган тартибда, қўшимча куч ва воситаларни жалб этмай ушлаб туриш схемаси амалда бўлиб турибди», — деди хизмат вакили.

Унинг айтишича, чегарадан ташқари ҳудудларда рўй берадиган фавқулодда вазиятларда бундай чоралар чегара постларида техник алоқалар ва ахборот йиғиш кучайтирилиши билан боғлиқ.

Маълумот учун, айни пайтда Қирғизистон хавфсизлик кенгашининг шошилинч мажлиси бўлиб ўтмоқда.