1 млрд сўмлик солиқ қарзи ундирилди

0

Боёвут туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан, «Боёвут пахта тозалаш» АЖдан туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига тўланмаган солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочилари томонидан солиқ қарздорлигини ундириш борасида ижро ҳаракатларининг олиб борилганлиги ўз самарасини берди.

Ижро ҳаракатлари натижасида мазкур АЖнинг ҳисоб рақамидан 1 млрд 10 млн сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.