Америкада 33 ёшли эркак одамларни оммавий тарзда пичоқлади…

0

 

Жанубий Калифорнияда 33 ёшли пичоқ ва мачете билан қуролланган эркак одамларни оммавий тарзда сўйиб ташлади. Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлди, икки киши оғир жароҳат олди.

Ҳужумлар серияси Калифорния штатининг Гарден-Гров шаҳрида содир бўлди. Гумондор маҳаллий нон комбинатига бостириб кириб, ичкаридаги кассадан пулларни ўғирлаб кетди. Орадан маълум вақт ўтиб полициячилар етиб келди ва комбинатга яқин уйларнинг бири ёнидан икки кишининг мурдасини топди.

Кейинчалик қотил чекларни нақд пулга айлантириш ташкилотига бостириб кирди. Пулларни тортиб олиб орадан 25 дақиқа ўтгач, суғурта компанияси ходимасига ҳужум қилди. Аёл оғир жароҳат олишига қарамай, ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаётганини айтишди. Тўрт дақиқадан сўнг қотил автомобилларга ёқилғи қуйиш шоҳобчаси ишчиси билан жанжаллашиб қолди. Натижада ишчига пичоқ ва мачете ёрдамида жиддий жароҳат етказди. Бу ҳам етмагандек, сал қурса бурнини кесиб ташлаёзди.

Бу ҳам кам экан. Эркак дўконга бостириб кирди-да, қуролланган қоровулни пичоқлади-ю, қўлидаги тўппончани тортиб олди. Жабрланувчи ўша ернинг ўзида оламдан ўтди. Кейинчалик маълум бўлдики, жиноятчи йўл-йўлакай «Метро» деб номланган дўконга ҳам бостириб кириб, дўкон ходимини ўлдирган экан.

Ҳозирги пайтда қотил қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.