БУХОРОДАГИ КАНАЛДАН 2 ЯШАР ГЎДАК МУРДАСИ ТОПИЛДИ…

0

 

Шу йил 8 август куни Бухоро вилояти Когон туманидаги «Пиридастгир» каналидан 2 яшар гўдак мурдасини тортиб олишди. Бу воқеа маҳаллий вақт билан тахминан соат 17: 21 да кузатилди.

Суриштирувлар натижасида 2 ёшли болакай эҳтиётсизлик ва қаровсиз қолиш оқибатида каналга тушган ва чўкиб кетгани маълум бўлди.

Фожиа юз берган жойда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари иш олиб бормоқда.