Эксперт: Атамбаев ўзи учун умрбод қамоқ жазосини тилаб олишга улгурди

0

Марказий Осиё институти МДҲ давлатлар бўлими раҳбари Андрей Грозин Қирғизистондаги сиёсий аҳвол ҳақида фикр билдирди.

Экспертга кўра, Атамбаев «ўзи учун умрбод қамоқ жазосини тилаб олишга улгурган», унинг тарафдорлари орасида эса мамлакатда тартибсизликлар бошланишини хоҳловчилар бор.

Кўплар бу муаммога фақатгина собиқ президентни Қирғизистондан чиқариб юбориб ечим топиш мумкин, деган фикрда.

«Алмазбек Шаршенович, унинг психологик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, жанжалга мойил одам», — деб ҳисоблайди эксперт.

daryo.uz