«Космонавтлар» метро станциясида тутун тарқалиши рўй берди

0

9 август куни, соат 08:55 ларда, Тошкент метрополитеннинг «Космонавтлар» стантсиясининг иккинчи йўли бўйлаб ҳаракатланаётган 37-сонли ҳаракат таркибида техник сабабларига кўра асосий ҳаво тарқатувчи мосламасида носозлик пайдо бўлди. Бу эса колодканинг ўз-ўзидан автоматик тўхташига олиб келди, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.

Ҳодиса натижасида тутун тарқалиб, станцияда ёнгандаги каби ҳид қайд этилди. Носозлик беш дақиқада бартараф этилди.

Мазкур ҳолат Тошкент метрополитенининг поездлар ҳаракати жадвалига таъсир этмади.