Оддий ит бутун оилани ёнғиндан асраб қолди

0

АҚШнинг Нью-Олбани шаҳри (Индиана штати)да ит ўз уй эгаларини ёнғинда ҳалок бўлишдан асраб қолди. Бу ҳақда One India портали хабар берди.

Дадли лақабли ит тўсатдан ошхонадан анқиётган тутун хидини пайқаган ва ҳура бошлаган. Итнинг хўжайини ваннада бўлган ва шундан сўнг ёнғиндан хабар топган. У ўз ўғлини чақириб, уйдан чиқиб кетган. Аммо уй жониворлари ёнғин кучайиши оқибатида ичкарида қолиб кетган. Дадлининг ўзи ҳам жиддий жароҳат олган. Ҳозир у ветеринар клиникасида даволанмоқда.

АҚШда бу каби ҳолат биринчиси эмас. Аввалроқ, яна бир ит қўшнисини оловдан огоҳ этиб, 4 кишининг ҳаётини сақлаб қолганди.