Тайсон айни пайтда дунёнинг энг кучли боксчиси ким эканлигини айтди

0

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифаси бўйича мутлақ чемпионликни қўлга киритган собиқ чарм қўлқоп устаси америкалик «темир» Майк Тайсон ҳозирги кунда замонамизнинг энг кучли боксчиси ким эканлиги ҳақида фикр билдирди.

Ҳозирда энг яхшиси ким? Ўйлашимча бу «канело». У буюк атлет”, – дея қайд этган Тайсон.

Аввалроқ, 53 ёшли Тайсон енгил вазн тоифасида WBA, WBO камарлари соҳиби украиналик Василий Ломаченкога ҳам шу каби таърифни келтирганди.

Эслатиб ўтамиз, мексикалик Сауль «канело» Альварес жорий йилнинг май ойида Дэниэл Жейкобсга (АҚШ) қарши чемпионлик камарларини бирлаштирувчи жангда иштирок этиб, зафар қучди ва ўрта вазн тоифасида WBA, WBC, IBF титулларини қўлга киритди.