Тошкентда автоҳалокат содир бўлди. 10 яшар бола ҳалок бўлди…

0

 

Кеча 8 август куни соат 07: 30 да Юнусобод туманидаги Боғи Шамол ҳамда Янги шаҳар кўчаларининг кесишиш жойида учта автомобил иштирокида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди. Оқибатда икки киши жиддий жароҳат олди. 10 яшар болакай касалхонада вафот этди.

Маълумотларга кўра, «Hyundai» автомобилининг 34 ёшли ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғидан ўзбошимчаларча ўтиб кетган. Шу ҳаракати «Cobalt» ва, «Spark» автомобиллари билан тўқнашув юзага келтирган. Афсуски, «Hyundai» автомобилида ўтирган 10 яшар И. Ш. олинган жароҳат туфайли касалхонада оламдан ўтди.