Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 10 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

10 август куни ишга жон-жаҳдингиз билан киришмасангиз, мақсадга етишингиз қийин бўлиб қолади. Муҳаббатда эса оилалимисиз, оиласизмисиз, аввало ўзингизга ишонч ҳиссини кучайтиришингиз керак. Ана ундан кейин жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга талаб қўйсангиз ярашади. Молиявий масалада тақдирнинг ўзи сизга кутилмаган совғаларни ҳадя этади иншооллоҳ. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Профессионал касбингиз билан боғлиқ иш доирасида янада ўсишингиз учун имкониятлар туғилади. Лекин вазиятни ўзингизга бўйсундиришга, уни тезлатишга уринманг. Молиявий соҳада ҳам омадингиз келади, фақат тўлиқ эмас. Бошқачароқ айтганда, элликка эллик келиши мумкин. Асосийси, раҳбарлар мукофот пули ваъда қилган бўлса, бугун ўша пулларни албатта оласиз. Шахсий ҳаётда ўта бардошлилик талаб этилади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

10 августда руҳий баланс қайсидир тарафга оғиб кетмаслиги учун одамлар билан мулоқотда мулойим бўлинг. Ҳеч кимга қарши ҳаракатлар содир этманг. Сизни мабодо адолатсизларча ранжитишса, худога солинг-у қўйинг. Моддий аҳволингизни яхшилашда дўстлардан бири ёрдам бериши кутилмоқда. Қариндошлардан қайсидир бири билан айтишиб қолишингиз эҳтимоли бор. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун барча бажариладиган ишларингиз вазият билан боғлиқ бўлади. Агар айримларида унум кўзга ташланмаса, ўзингизни койиманг. Ҳамкасблар билан имкон доирасида баҳслашманг, бу катта жанжалга айланиб кетиши мумкин. Муҳаббатда кўнглингизни кўтарувчи ҳолатлар кўп бўлади. Айниқса, ёлғиз бўлсангиз, худонинг ўзи сизнинг йўлингизни очади. Ким биландир учрашиб юрган бўлсангиз, уни маҳкам тутинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

10 август сиз учун енгил кечмаслиги мумкин. Кимларнингдир қаршисида ҳақлигингизни, профессионаллигингизни исботлашингизга тўғри келади. Имкон топсангиз, кун давомида қуюқ зиёфатлардан юз буринг. Улар сизга кўнгилсизлик ҳадя этади. Ундан кўра ёлғиз қолиб келажак режаларингизни пухталаганингиз маъқул. Барчага нисбатан самимий муносабат шиорингизга айланиши лозим. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун ҳайрат қозонингиз очилиб, кўзингизга кўринган янгиликдан ҳайратга туша бошлайсиз. Бу ҳолат ҳам сизга позитивлик тортиқ этади, ишонаверинг. Кимлардир сизни ғийбат қилаётганидан хабар топсангиз, бу масалага файласуфларча муносабатда бўлишингиз тавсия этилади. Ғийбат қилаётганнинг кимлигидан хабар топсангиз, унинг олдида ўзингизни шу қадар хотиржам тутингки, ич-этини кемирибгина қолсин. Яқинларингизни турли кўнгилсизликлардан асранг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

10 август куни кўплаб оғир вазиятларни бошдан кечиришингизга тўғри келиши мумкин. Аммо ким биландир жанжал бошлашдан олдин минг марталаб ўйлаб кўринг. Шу сизга керакми? Муҳаббатда туйғуларингизни ошкор қилишдан сира уялманг. Кечқурун моддий аҳволингиз яхшиланиши кутилмоқда. Хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши ва сюрпризларни қабул қилиб олишингиз мумкин. Сафарга чиқишга тўғри келса, шошилманг. Бу сафарни бошқа кунга қолдиринг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун чаён буржида таваллуд топганларнинг кўпи хайрия ишлари билан банд бўлиши эҳтимолга яқин. Ўз виждонингизга қарши бора кўрманг. Сув илгари қандай оққан бўлса, оқаверсин. Сизга унинг иссиқ-совуғи йўқ. Иш жойингизда жамоавий ишларни амалга оширишга тўғри келса, фаолликни асло сусайтирманг. Рўзғорингиздаги муаммоларни биринчи навбатда бартараф этинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

10 августда ажойиб, бообрў бир инсон сизни ҳамкасбларингиз қаршисида яна бир поғона юқорилатиб қўйиши мумкин. Унинг мақтовлари худди шундай ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади. Шахсий ҳаётда саховатли бўлинг. Яқинларингиздан жонингизни ҳам аяманг. Жуфтингиз билан кун давомида жиқиллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Эмоцияни жиловда ушланг. Ишдан кейин кечқурун табиат қўйнида дам олиб қайтиш хайрли кечади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Истакларингизни амалга ошириш йўлида камтарлик қилманг. Улар реал. Агар кимдир уларни ҳақиқатга айлантиришда ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлса, бош тортманг. Буни тақдирнинг инъоми деб билинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда масалага илмий жиҳатдан ёндашинг. Калькуляторга суяниб қолманг. Ана шунда хатоликларга йўл қўймайсиз. Кечқурун ҳам орзуларга етишиш йўлида астойдил ҳаракат қилишингиз керак бўлади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

10 август куни жисмоний ва руҳий жиҳатдан жуда бақувват бўлишингиз кутилмоқда. Сиз учун барча эшиклар очиқ. Аммо шошма-шошарликка йўл қўйманг. Куннинг иккинчи ярмида қариндошларга яқиндан ёрдам беришингиз керак бўлади. Бугун сурункали хасталикларга қарши муолажалар бошлаш муваффақиятли кечади. Аввало зарур таҳлилларни топширишингиз лозим бўлади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун раҳбарларингиз тарафидан сизга моддий ёрдам кўрсатилади. Сиз шунчаки ишора қилгандингиз. Демак, ишорангиз иш бераркан. Шахсий ҳаётда бўшашишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Жуфтингиз инжиқликларини бошлаши мумкин. Бардошли бўлишингизга тўғри келади. Кечқурун тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилиб юриш организм учун фойдали эканини унутманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади