Ўзбекистонлик аёл Москва шаҳрида олти эгизакни дунёга келтирди…

0

 

31 ёшли ўзбекистонлик аёл ҳозирнинг ўзида олти эгизак фарзанднинг онаси. Бундан ташқари, яна бир тўнғич фарзанди ҳам бор. Шундай қилиб, бу аёл 31 ёшдаёқ етти фарзанднинг онасига айланиб улгурди. Қизиғи, ҳар сафар эгизакларни дунёга келтиради. Туғишга эса ҳар сафар Москва вилоятидаги Химки шаҳар туғруқхонасига келади. Дунёга келтиради-ю, яна болаларини олиб ватанга қайтади. Айтишларича, қонун бўйича унинг айнан шу шаҳарда туғишига қаршилик қила олишмайди. Қолаверса, Россия қонунларига кўра, туғилган болаларининг барчаси автомат тарзда шу давлат фуқаролигини олишга ҳақли.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта аёл 8 август куни Химкида икки эгизак фарзандни дунёга келтирди. Шунинг билан учинчи марта айнан Химки шаҳридаги туғруқхонада эгизак фарзандлари туғилибди.