ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

КОСМОНАВТЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Космонавтлар фазодалик пайтида кўплаб маҳсулотларни суюқ ҳолда истеъмол қилишади. Улар гель кўринишида бўлиб, тиш пасталари, кремлар жойланадиган сиқиб чиқарувчи идишларга жойланган бўлади.

2. Халқаро фазо станциясидаги космонавтлар доимий тарзда жисмоний машқларни бажаришади. Бу иш муаллақлик ҳолатида формани йўқотмаслик мақсадида амалга оширилади.

3. Муаллақлик ҳолатида тортиш кучи бўлмайди. Одамнинг умуртқа поғонаси янада тўғри шаклга кира бошлайди. Космонавтларнинг бўйи бунинг натижасида бир неча сантиметрга ўсиши кузатилади.

4. Аксарият космонавтларни ерга қўнгандан кейин бошқатдан юришга ўргатишади.

5. Америкада космонавтларни астронавтлар, Хитойда тэйкунавтлар деб аташади.

6. Космонавтлар узоқ вақт фазода бўлиш туфайли ерга тушгандан кейин буюмлар аслида ирғитилганда ерга қайтиб тушишига янгитдан кўникиши керак бўлади.

7. Космонавтика тарихига назар ташланса, бугунги кунга қадар фазода бўла туриб биронта ҳам космонавт ўлим топмаган. Бу фожиа ё ракета парвози ёки ерга қўниш жараёнида содир бўлган чиқиши мумкин.

8. «Апполон-11» миссияси космонавтлари Ойга чиқиб, ерга қайтишгач, божхона кўригидан ўтказилган. Юклар рўйхатидан иборат божхона декларациясига «Ойдан тушган чанг ва тош» дея ёзиб қўйишган. Кулгили. Тўғри эмасми?

9. Кўпчилик космонавтлар орбитага чиққач, муаллақлик ҳолатига илк бор дуч келган бўлса, фазо хасталигидан азоблана бошлайди. Бу бош айланиши ва тиқилинчни ҳис этиш, кўнгил айнишида кўзга ташланади.

10. Космонавтика тарихида энг кўп фазода бўлиб қайтган космонавт Геннадий Падалка ҳисобланади. У орбитада жами 878 кун яшаган.

11. Фазода узоқ вақт қолиб кетган космонавтларнинг суяклари мўртлашиб қолади. Негаки, фазодалик пайтида улар организмидаги кальций миқдори камайиб кетади.

12. Агар космонавт ерда кечалари хуррак отган бўлса, фазога чиққач, бу одати умуман йўқолади.

13. Халқаро фазо станциясидаги космонавтлар бир кеча кундузда 16 марта қуёш чиқиши ва ботиш жараёнини кузатишади. Шунинг учун ўзларига қулай бўлишини ҳисобга олиб шартли вақтни белгилаб олишади.

14. Космонавтлар тиш тозалашда пастани ерга тупуриб ташлаш ўрнига ичга ютишади. Чунки муаллақлик ҳолатида тиш пастасини тупуриш мумкин эмас. Албатта, улар учун махсус тиш пасталари тайёрланади. Улар саломатлик учун хавфсиз. Аммо барибир ютиш ёқимсиз кечади.

15. Дунёда биринчи бўлиб космонавт Георгий Гречко скафандрда очиқ фазога чиққан. У халқаро фазо кемасининг ташқарисида жами 23 дақиқа-ю, 41 сония бўлган. Лекин сал бўлмаса, кемага кира олмай қолаёзган. Сабаби, узоқ вақт фазода туриши боис скафандр шишиб кетган ва эшикка сиғмай қолган. Хайриятки, ҳамкасблари куч билан уни ичкарига тортиб олишган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here