Янги электр ҳисоблагичлар ҳақида истеъмолчиларнинг эътирозлари

0

Бир ой давомида ҳеч ким яшамаган квартираларда ҳам ҳисоблагич 80-90 кВт. сарфни кўрсатаётган экан.

“Facebookдаги Потребитель.уз гуруҳи админстратори Лилия Николенко шу кунларда оммавий равишда ўрнатилаётган электр ҳисоблагичлар ҳақида “мамлакат миқёсида кенг кўламли можаро” пайдо бўлаётгани ҳақида пост қолдирган. У пабликдаги эътирозларни тўплаб, умумлаштириб ҳавола этган.
Қуйида улардан айримлари:

“2-5 баравар кўп ток емоқда”

Ялпи ўрнатилаётган янги ҳисоблагичлар аввалги ҳисоблагичларга қараганда 2-5 баравар кўп электр энергиясини сарф қилмоқда. Шундай тасаввур бўлаяптики, одамлар уйларига гўёки металл эритувчи печлар ўрнатган, оддий лампочкалар ўрнига эса прожекторларни ишлатишмоқда.

“Бўш квартирада электр энергиясини ким сарфламоқда?”

Бир ой давомида ҳеч ким яшамаган квартираларда ҳам ҳисоблагич 80-90 кВт сарфни кўрсатаяпти. Бу ҳаво учун ҳақ тўлашдир.

“Нимага ҳисоблагични жойида текширишмайди?”

Ҳозир “Потребител”даги мурожаатлар асосида ҳисоблагичларни ечиб, текширишга юбормоқда. Уларни квартирада яшовчи олиб бориши керак. Нега? Муаммо, балки ҳисоблагичнинг нотўғри ўрнатилганидадир. Нимага ҳисоблагичларни текшириш бўйича мобиль ускуналарни олиб, уни ўрнатиш биланоқ текшириб кўрмаслик керак?

Xs.uz