Зафарбек Каримов жаҳон чемпиони!

0

Тошкентдаги “Универсал” спорт саройида ўтказилаётан таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоси учун муваффақиятли якунланди. Бироз аввал Зафарбек Каримов -41 килограмм вазн тоифасида финал жангини ўтказди.

Эронлик Амирҳусайн Норузига қарши баҳс олиб борган Зафарбек муросасиз беллашув якунида ўз устунлигини намойиш эта олди ва жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. Беллашув 31:11 ҳисобида якунланди.

Бу терма жамоанинг мазкур мусобақада қўлга киритган иккинчи медалидир. Кечаги беллашувлар мобайнида Муҳаммадамин Алиев (-33 кг) бронза медалига сазовор бўлган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here