40 йил олдин 14 яшар қизнинг номусига тегиб кейин ўлдириб юборган қотил куни кеча қўлга олинди…

0

 

1980 йил 26 август куни Американинг Шимолий Каролина штатида яшаган 14 ёшли Ронда Блейлок дугонаси билан боулинг ўйнашга кетди-ю, уйга қайтмади. Маълумотларга кўра, улар боулингдан чиқишгач, нотаниш кимса машинани тўхтатиб, қизларни уйига ташлаб қўйишни таклиф қилган. Қизлар рози бўлишган. Йигит Ронданинг дугонасини уйи ёнида қолдирган-у, йўлида давом этган. Ўша куни Ронда уйга қайтмаган. Ота-онаси кечаси полицияга қўнғироқ қилишган. Уч кундан кейин эса ўрмон ичкарисидан Ронданинг жасадини топишган. Суд тиббий экспертиза номусини булғагач, қизни пичоқлаб ўлдиришганини аниқлаб берди. Қарангки, ўшандан бери 40 йил ўтди. Онаси куя-куя бир йил олдин ўлиб ҳам кетди. Полициячилар эса куни кеча қотилни аниқлаб қўлга олишди. У Добсон шаҳрида яшовчи 62 ёшли Роберт Жеймс бўлиб чиқди.

— Биз 40 йилдан бери ўйлардик, — дейди марҳуманинг оиласидагилар. — Қотил ёнимизда яшаса-ю, биз ҳар куни уни кўраётган бўлсак, гаплашсак-а?!. Лекин ишонардик, барибир бир кун қўлга тушишини кўнглимиз сезарди…

Қизиғи, бу иш билан аллақачон пенсияга чиқиб кетган детективлар шуғулланди. 2015 йили Ронданинг ўлими бўйича махсус гуруҳ тузилганди. Гуруҳдагилар замонавий технология имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда ниҳоят қотил кимлигини аниқлашди. Серри округи собиқ шерифи Грэм Аткинсоннинг айтишича, илгари терговга тортилганлар яна қайтадан сўроқ қилинган. Ҳар бир тергов хулосаси бўйича махсус гуруҳ аъзолари алоҳида иш олиб борган.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here