Дунёнинг энг кучли боксчиларидан бирига зар чопон кийгизилди (+фото)

0

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида WBO камари соҳиби америкалик Теренс Кроуфорд (35-0, 26 КО) Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар бергандик.

Кроуфорд Фазлиддин Ғоибназаров (7-1, 4 КО) ҳамроҳлигида мамлакатнинг бир қатор масканлари билан танишиб чиқмоқда. Жумладан, у Самарқандни зиёрат қилишга ҳам улгурди.

Шунингдек, Теренс Кроуфорд иштирокида пойтахтдаги «EcoPark» кўнгил очар боғида мухлислар билан учрашув бўлиб ўтди ва унга ўзбек зар чопони совға қилинди.