Оренбургда эркак акасини арматура билан уриб ўлдириб, мурдани томорқага кўмиб ташлади…

0

 

Россиянинг Оренбург вилоятига қарашли Нежинка қишлоғида яшовчи 50 ёшли эркак 55 яшар акаси иккаласи жанжаллашиб қолишлари оқибатида уни арматура билан уриб ўлдирди. Жиноят изларини ёпиш лозим деб ўйлади-ю, мурдани томорқага кўмиб юборди.

Аммо қўлга тушди. Терговда ушбу жиноятни содир этаётганда ғирт маст ҳолатда бўлганини баҳона қилди. Шу жумладан, афсусда эканини айтишни ҳам унутмади.

— Мен жуда қўрқиб кетдим, — дейди эркак. — Акамни ўлдириб қўяман деб сира ўйламагандим. Бу нарса етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди. Худди шу қўрқув мени жазавага солиб мурдани йўқ қилишга ундайверди. Қилмишимдан афсусдаман…

Қотил бу жинояти учун камида 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади.