Премьер-лиганинг амалдаги ғолиби ҳам чемпионатни йирик ғалаба билан бошлади (+видео ва фото)

0

Англия чемпионати янги мавсумининг 1-тури доирасида амалдаги титул соҳиби «Манчестер Сити» меҳмонда «Вест Ҳем»га қарши тўқнаш келди ва йирик 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйинда ҳисоб 25 дақиқада Габриэл Жезус томонидан очилди.

Иккинчи тайм бошларида Раҳим Стерлинг дарвозабонни доғда қолдирди.

Бўлим ўрталарида яна Стерлинг орадаги фарқни йириклаштирди.

Сўнгра, захирадан майдонга тушган Серхио Агуэро пенальтини аниқ амалга ошириб, таблодаги ҳисобни 0:4га келтирди.

Ниҳоят ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Стерлинг хет-трик қайд этиб, баҳсдаги якуний ҳисобни белгилади.

«Вест Хэм» – «Манчестер Сити» 0:5 (0:1, 0:4)

«Олимпия» ўйингоҳи.

Голлар: 0:1 – 25 Габриэл Жезус, 0:2 – 51 Стерлинг, 0:3 – 75 Стерлинг, 0:4 – 86, пенальти Агуэро, 0:5 – 90 Стерлинг.

«Вест Хэм» – Фабианьски, Крессуэлл, Бальбуэна, Фредерикс, Диоп, Антонио (Форнальс, 46), Фелипе Андерсон (Эрнандес, 66), Уилшер (Снодграсс, 56), Лансини, Райс, Аллер.

«Манчестер Сити» – Эдерсон, Уокер, Стоунз, Зинченко, Лапорт, Сильва (Фоден, 80), Родри Эрнандес, Стерлинг, де Брюйне (Гюндоган, 79), Марез, Габриэл Жезус (Агуэро, 69).

Огоҳлантиришлар: Бальбуэна (61), Фелипе Андерсон (62), Уокер (87), Стерлинг (90).