Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг адвокати Гаага судига мурожаат этмоқчи…

0

 

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарев Қирғизистоннинг ўзида мижози учун адолат нури топилмаслигига ақли етгач, халқаро ташкилотларга Атамбаевни турмадан озод қилишда ёрдам сўраб мурожаат этишни кўнглига тугибди. Слесаревнинг гапига кўра, Атамбаев ўзига қўйилган барча айбловларни қатъиян рад этмоқда. Шунинг учун терговга ёрдам бериш тугул, бирор ҳужжатга имзо қўйишни ҳам истаётгани йўқ. У амалдаги ҳукумат раҳбарлари Конституция талабларига зид иш тутаётганини баён этган.

— Мен Қирғизистон милицияси, хавфсизлик ва махсус хизмат ташкилоти тарафидан фуқароларга қай даражада босим ўтказилгани, шафқатсизларча муносабат юритилганини ўз кўзим билан кўрдим, — деди Слесарев. — Шу сабабли ёрдамни чет эллардан излашга қарор қилдим.