Шимолий Корея яна иккита ракета синовини амалга оширди…

0

 

Ракеталар бугун 10 август куни Химхын шаҳридан ҳавога учирилди. Ҳозирча айнан қайси типдаги ракета учирилгани ҳақида маълумот йўқ. Жанубий Корея мудофаа вазирлиги мутахассислари ракеталар парвозини диққат билан кузатиб туришибди.

Шу йил 6 август куни ҳам шахсан Ким Чен Ин етакчилигида иккита ракета учирилган. Ракеталар 450 километр йўл босиб, Япон денгизидаги нишонга аниқ бориб теккан. Ким Чен Ин айтдики, ракета синовларининг барчаси, жумладан, 10 августдагиси ҳам Жанубий Корея ҳамда Американинг ҳамкорликдаги ҳарбий ўқув машғулотларига жавоб, огоҳлантирувчи вазифасини ўтайди.