Суд Қирғизистон собиқ раҳбари Атамбаевга тегишли телеканал жиҳозларини ҳибсга олди…

0

 

Куни кеча Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга тегишли «Апрель» телеканали жиҳозлари ва ҳисоб рақами ҳибсга олиниши ҳақида суд ўз ҳукмини эълон қилди. Шу жумладан, Атамбаевга алоқадор бошқа телеканаллар фаолияти ҳам тўхтатиб қўйилди. Бундан ташқари, 7 августда қўлга олинган Атамбаев тарафдорлари терговга тортилган. Уларнинг икки нафари СИЗО га жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистондаги социал-демократлар партияси етакчиси Алмазбек Атамбаев навбатдаги президентлик сайловлари натижаларига кўра ҳамкасби, яқин дўсти Сооронбай Жээнбековга ўз ўрнини 2017 йили бўшатиб берган. Лекин шундан сўнг Атамбаев ва унинг жамоасини таъқиб остига олишди, уларга қарши жиноий иш қўзғатишди. Атамбаевнинг ўзини собиқ президент ва даҳлсизлик статусидан маҳрум этишди.