Туркиянинг Эгей ҳудудида 8 соат ичида 118 та ер силкиниш ҳодисаси юз берди…

0

 

Шу йил 9 август куни Туркиянинг Эгей ҳудудида зилзилалар серияси юз берди. Масалан, Измир вилоятида Рихтер шкаласи бўйича магнитуда кучи 4, 8 баллга тенг ер силкиниши юз берган. Зилзила 8 август маҳаллий вақт билан соат 11: 39 да кузатилган. Шу жумладан, Анталья, Денизли, Мугла ва Манисада ҳам ер силкинишлар серияси кўзга ташланган.

9 август маҳаллий вақт билан соат 14: 19 да Денизлида магнитуда кучи 6, 0 баллга тенг бўлган кучли зилзила содир бўлди. Шу куни 8 соат давомида Туркияда 118 марта ер қимирлаган. Уларнинг магнитуда кучи 1, 1 дан 6, 0 баллгачани ташкил этди. Айтишларича, Денизли аҳолиси шу куни тунни ташқарида чодирлар қуриб ўтказган.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here